Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади. Ўша саралашга тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Миржалол Қосимов бошқариши ҳақида хабар қилинган эди. Аммо “Бунёдкор” клуби бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Олимпия терма жамоасини бошқара олмаслигини маълум қилган. Шундай бўлсада, ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ҳамиша терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.
Шундан сўнг терма жамоага хориждан мураббий олиб келиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ЎФА мутасаддилари бу масала борасида жиддий иш олиб боришмоқда. Унгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасини таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров катта мураббий сифатида шуғуллантириб туради.
Равшан Ҳайдаров ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Жумладан, унинг қўлостида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолибликка эришган эди.
Равшан Ҳайдаров мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказиб олади.
Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон
Ҳамроев Умиджон
Зиёвутдинов Низомиддин
Ҳимоячилар:
Қобилов Ислом
Алижонов Илҳом
Ғофуров Ҳусниддин
Алиқулов Ҳусниддин
Насруллаев Шерзод
Саитов Дилшод
Сатторов Худойшукур
Рустамов Ойбек
Ярим ҳимоячилар:
Абдуллаев Абдулла
Муҳитдинов Шароф
Исмоилов Аброрбек
Ўрунов Остон
Умиров Даврон
Нуруллоев Суҳроб
Тўхтасинов Нурилло
Қодирқулов Санжар
Икромов Фаррух
Рашидхонов Ислом
Ҳужумчилар:
Абдихолиқов Бобир
Амонов Азизбек
Мираҳмадов Миржаҳон
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20