Қайднома

Қидирув

Карим Бензема қачон сафга қайтади?

Карим Бензема қачон сафга қайтади?

  10.10.2018 18:32
  0
  388
Карим Бензема қачон сафга қайтади?

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Испания Ла лигасининг 8-тури доирасида бўлиб ўтган «Алавес»га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олди.

Франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтди. Унинг ўнг оёғидаги болдир мушаги жароҳатлангани аниқланди. «Қироллик клуби» расмий сайти Бензема қанча муддатда сафга қайтиши ҳақида маълумот бермади. Аммо AS нашри журналисти соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашишича, футболчининг тўлиқ соғайиши учун 2-3 ҳафта талаб қилинади.

Шу тариқа, Бензема ФИФА кунларидан кейин «Леванте»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. У, катта эҳтимол билан, ЕЧЛ доирасида бўладиган «Виктория»га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайди. Каримнинг «Барселона»га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Барчаси унинг қанчалик тез соғайишига боғлиқ.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz