Қайднома

Қидирув

Фарғона водийси кубоги: "Нефтчи" 2-ўйинда нурсиз дуранг

Фарғона водийси кубоги: "Нефтчи" 2-ўйинда нурсиз дуранг

  10.10.2018 19:50
  0
  135

“Нефтчи” жамоаси “Фарғона водийси кубоги”даги иштирокини давом эттирмоқда.

ЙИРИК ҒАЛАБА  

“Нефтчи” жамоаси “Фарғона водийси кубоги”даги иштирокини бошлади. Илк беллашувда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Баткен” жамоаси билан рақобат олиб боришди. Ўйинда ўзбекистонлик футболчилар йирик 7:1 натижасида йирик ғалабани тантана қилишди. Голларга Абдураҳмон Абдулҳақов, Достон Абдураҳмонов, Андрей Сидоров, Жамшид Қобулов, Ислом Тошпўлатовлар муаллифлик қилишган бўлса, Бобурбек Юлдашев дубл қайд этди.

“Нефтчи” мураббийлари беллашувда қуйидаги таркибдан фойдаландилар:

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Шукурали Пўлатов, Дилёр Ирматов, Хусниддин Ғофуров, Аброрбек Исмоилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Андрей Сидоров, Бобурбек Юлдашев, Хуршид Асқаралиев, Шерзод Ҳакимов

Захира: Фаррух Турдалиев, Анвар Бердиев, Шодиёр Хожиматов, Жамшид Қобулов, Достон Тошматов, Эламон Каримов, Авазбек Маматхўжаев, Дониёр Адилов, Илхом Ибрагимов,. Достон Абдураҳмонов, Ислом Тошпўлатов

 

 

Нурсиз дуранг

Қирғизистонда давом этаётган "Фарғона Водийси кубоги" ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Биринчи ўйинда "Баткен" клуби билан рақобат олиб борган фарғоналиклар галдаги учрашувда Ўшнинг "Алай" жамоаси билан куч синашдилар. Ўйинда ҳисоб очилмади. 0:0.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Айтиш керакки, "Алай" қўшни Республиканинг энг кучли ва етакчи жамоаларидан бири саналади ҳамда таркибида бир қатор хорижлик легионер футболчилар тўп суришади. Умуман олганда, Суперлиганинг навбатдаги қисмига тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси учун Баткендаги халқаро турнир жуда фойдали бўлмоқда.

Биринчи ўйинда иштирок этган Аброр Исмоилов ҳамда Ҳусниддин Ғофуровлар жамоа сафини тарк этишди. Боиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади. Саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Ғофуров ҳамда Исмоилов айнан ушбу йиғинга жалб қилинди. Достон Турсунов эса Эктор Купер бошчилигидаги МТЖ йиғинида қатнашаётганидан хабарингиз бор. Ундан ташқари деярли аксар асосий таркиб вакиллари Қирғизистондаги турнирда бўлиб туришибди.

Баҳром Ҳайдаров ўшликларга қарши ўйинда қуйидаги таркибни синовдан ўтказди:

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Маматхўжаев, Шодиёр Хожиматов, Достон Абдураҳмонов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Андрей Сидоров, Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар:
 Фаррух Турдалиев, Анвар Бердиев, Жамшид Қобулов, Эламон Каримов, Дониёр Адилов, Илхом Ибрагимов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Дилёр Ирматов

Шунингдек, 2006 йилда туғилган футбочлилардан иборат "Дўстлик" жамоаси ҳам "Алай" тарбияланувчилари билан 1:1 натижасида дуранг қайд этишди



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz