Қайднома

Қидирув

Миллатлар лигасини “беъмани мусобақа” деб атаган Юрген Клоппга Йоахим Лёв жавоб қайтарди

Миллатлар лигасини “беъмани мусобақа” деб атаган Юрген Клоппга Йоахим Лёв жавоб қайтарди

  10.10.2018 20:23
  0
  656
Миллатлар лигасини “беъмани мусобақа” деб атаган Юрген Клоппга Йоахим Лёв жавоб қайтарди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Ливерпуль устози Юрген Клоппнинг “Миллатлар лигаси беъмани мусобақа” деган фикрига жавоб қайтарди.

“Мен клуб мураббийлари нега халқаро мусобақаларни ёмон кўришларини тушунаман, сабаби топ клубдаги кўплаб футболчилар мавсум орасида ўз мамлакат терма жамоаларига кетади. Мураббий ушбу футболчилар билан тўлиқ ишлай олмайди ва қийинчиликлар туғилади. Аммо менга миллий терма жамоа мураббийи сифатида Миллатлар лигасида ўйнаш ўртоқлик учрашувларидан кўра кўпроқ маъқул келади”, дея Йоахим Лёвнинг сўзларини келтиради Mirror нашри.

Маълумот ўрнида: Германия терма жамоаси 13 октябрь куни Миллатлар лигасида Голландияга қарши учрашув ўтказади. 16 октябрда эса Франция терма жамоаси Германияни синовдан ўтказади.


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz