Қайднома

Қидирув

Роналду «Реал» ва УЕФАни ўзига қарши тил бириктиришда гумон қилмоқда

Роналду «Реал» ва УЕФАни ўзига қарши тил бириктиришда гумон қилмоқда

  10.10.2018 21:07
  0
  230
Роналду «Реал» ва УЕФАни ўзига қарши тил бириктиришда гумон қилмоқда

Италиялик журналист Танкреди Палмерининг маълум қилишича, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси ўйинларини бойкот қилишга қарор қилган. У бу ҳақда  сайтидаги колонкасида ёзган.

Журналистнинг ёзишича, португалиялик футболчи УЕФА ҳамда собиқ клуби «Реал» президенти Флорентино Перес ўртасида келишув борлиги, Перес футболчидан ўзига хос тарзда қасос олмоқчилигидан гумон қилмоқда. Роналдунинг ишонч билдиришича, Перес УЕФАнинг 2017-18 йилги мавсумдаги энг яхши футболчини танлаш қарорига таъсир кўрсатган.

Натижада, у УЕФАнинг терма жамоалар учун янги турнири - Миллатлар Лигасига бойкот эълон этиб, унда иштирок этишдан бош тортган.

Португалия терма жамоаси бу мусобақада 1та ўйин ўтказди. Йил охирига қадар яна 3та баҳсда иштирок этиши лозим. Бироқ Роналду бу беллашувларда иштирок этмайди.

Футболчи ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари доирасида «Валенсия»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам томонидан четлатилиши ортида ҳам Перес турганига ишончи комил.

La Repubblica маълумотига кўра, футболчи Америкада Кэтрин Майорга томонидан ўзига қарши даъво қайта кўтарилиши ортида ҳам Пересни кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик 34 ёшли Кэтрин Майорга футболчи Криштиану Роналду уни 2009 йили Лас-Вегасда зўрлагани ҳақида маълум қилганди. Хабарларда аёл бу ҳақда гапирмаслиги учун ўша вақтда Роналду унга 375 минг доллар пул тўлагани айтилди. Шундан сўнг АҚШда Роналдуга нисбатан тергов бошланди.

Роналдунинг ўзи унга қўйилаётган айбловларни рад этмоқда. Футболчининг фикрича, бу ишлар ортида айнан «Реал» ва унинг президенти Флорентино Перес турибди. ОАВ маълумотларига кўра, Роналду ва Переснинг муносабатлари 2017 йил декабрида, футболчи солиқ тўловларидан бўйин товлашда айбланган вақтда бузилган. Шу ҳолат кейинчалик португалиялик футболчининг «Ювентус»га ўтиб кетишига ҳам сабаб бўлган.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz