Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

  11.10.2018 12:31
  0
  437
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоаларимизга олдинда кутиб турган расмий мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Хусусан, Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси 2019 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этишидан мухлисларнинг хабарлари бор.   Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун “Чиғатой” спорт базасида ўқув йиғини ташкил этилди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, аввал хабар қилинганидек, 14 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Испаниянинг “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.   Бош мураббий йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:   Дарвозабонлар: Асқаралиев Шоҳруҳ “Нефтчи” Кенжаев Асрор “Спартак” Тожибоев Хасанбой “Уздонгжу”   Ҳимоячилар: Тўхтасинов Тоҳир “Бунёдкор” Тошкенбоев Азизжон “Локомотив”  Погосян Вазген “Пахтакор” Тожибоев Хусанбой “Уздонгжу” Тодоров Кирилл “Пахтакор”  Мўйдинов Бобур “Одил Жуниор” Аллохўжаев   Мақсудхўжа “Локомотив” Зевадинов Александр “Бунёдкор”   Ярим ҳимоячилар: Иномов Диёр “Спартак” Хўжамбердиев Мурод “Насаф” Исломов Риан “Нефтчи” Акбаралиев Шаҳзод “Бунёдкор” Палзидинов Муҳритдин “Пахтакор” Жумахонов Пўлат “Пахтакор” Абдураззоков Нодир “Спартак”         Омоналиев Абдулла “Спартак” Маҳмудов Муҳсин “Одил Жуниор” Ҳожибоев Сардор “Пахтакор”   Ҳужумчилар: Акромов Шаҳзод “Насаф” Тоҳиров Беҳруз “Бунёдкор” Ҳакимов Азиз “Спартак” Аҳмедов Жасур “Спартак”



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz