Қайднома

Қидирув

"Барса" футболчиси Арда Туран таниқли қўшиқчини бурнини синдирди

"Барса" футболчиси Арда Туран таниқли қўшиқчини бурнини синдирди

  11.10.2018 15:40
  0
  185

Башакшеҳирнинг "Истанбул" клубида ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Ардан Туран Истанбулдаги тунги клублардан бирида қўшиқчи Беркай Шахинга ҳужум қилди. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Туран қўшиқчининг хотини Ўзлем Шахинга шилқимлик қила бошлайди. Шундан сўнг футболчи ва қўшиқчи ўртасида келишмовчилик юзага келади. Муштлашувга айланиб кетган "ур-сур" пайтида Арда Беркайнинг бурнини синдиради. Беркай Шахин дарҳол касалхонага олиб кетилиб, у ерда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Айни дамда у касалхонада қолмоқда. Воқеадан сўнг Арда қўшиқчидан узр сўрашга ҳам улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Барселонада ижарага олинган Арда Туран жорий йилнинг май ойида Туркия чемпионатининг 32-турида Сивасспор клубига қарши ўйиндан ҳакамни туртгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этдганди. Ўшанда у 16 ўйинга дисквалификация қилинганди.


Манба: goal.com, turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz