Қайднома

Қидирув

Қатар термаси 4 ойда 10 та ўйин ўтказади, Филиппин эса 9 та

Қатар термаси 4 ойда 10 та ўйин ўтказади, Филиппин эса 9 та

  11.10.2018 18:45
  0
  779
Қатар термаси 4 ойда 10 та ўйин ўтказади, Филиппин эса 9 та

Барчамизга аёнки, Осиё кубоги-2019 бошланишига борган сари камроқ вақт қолмоқда. Шунинг учун ҳам, барча терма жамоалар йиғинларга ва  ўртоқлик учрашувларига катта эътибор қаратишмоқда. Айниқса, бу борада Қатар термасига ҳавас қилсак арзийди. Чунончи улар, август ойидан 2019 йилнинг январигача кам эмас кўп эмас нахд 10 та ўртоқлик ўйинларини ўтказишга бел боғлаган. Улар сентябрь ойида Хитой ва Фаластин термалари билан синов баҳсларини ўтказишга улгуришди. Энди эса, Эквадор, Ўзбекистон(октябрь), Швейцария ва Исландия (ноябрь) ҳамда декбрда яна 4 марта назорат баҳсларида майдонга тушишади.

Ўртоқлик учрашувини кўп ўтказиш бўйича филиппинликлар ҳам анойи эмас эканлар. Улар шу муддатларда 9 та ўйин ўтказишни режалаштирганлар, деб хабар бермоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев.

Маълумот учун, август-январь оралиғида бизнинг вакилларимиз ҳам камида 2 та ўтказиб бўлишди, яна 3 таси аниқ режалаштирилган. Ўйлаймизки, ЎФА мутасаддилари бу борада ҳам керакли тадбирларни ўйлаб қўйишган.

Бу йўналишда энг сусткашлар, деб Яман ва Туркманистон термаси баҳоланмоқда. Бе термалар ҳозиргача йи ғин ҳам ўтказишмади ва режаларини оммага эълон қилишмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz