Қайднома

Қидирув

Каримов ва Файзиев Тошкент Челленжерида финалга йўлланма олди

Каримов ва Файзиев Тошкент Челленжерида финалга йўлланма олди

  11.10.2018 19:33
  0
  95
Каримов ва Файзиев Тошкент Челленжерида финалга йўлланма олди

Тошкентда давом этаётган Челленжер таснифидаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида финалчилар номи аниқ бўлди.

Ярим финалда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили – Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов жуфтлиги швейцариялик Лука Маргароли ва австриялик Тристан Самуэль Вайссборн жуфтлигига қарши кортга чиқиб, икки сетда бир хил 6:4, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Эндиликда Файзиев-Каримов жуфтлиги финалда италиялик Федерико Гайо ва Энрике Лопез Перес жуфтлигига қарши кортга чиқади. Финал учрашуви 12 октябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Тошкент Челленжер турнири соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақа 14 октябрга қадар давом этади.


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz