Қайднома

Қидирув

«Реал» Португалиянинг энг машҳур газеталаридан бирини судга берди

«Реал» Португалиянинг энг машҳур газеталаридан бирини судга берди

  12.10.2018 10:46
  0
  608
«Реал» Португалиянинг энг машҳур газеталаридан бирини судга берди

«Реал» клуби Португалиянинг Correio da Manhã газетасини судга берди. Бунга нашрнинг жинсий зўравонликда айбланаётган Криштиану Роналду билан боғлиқ хабари сабаб бўлган.

Нашрнинг 10 август кунги сонида ёзишича, зўравонлик қурбони бўлгани айтилаётган Кэтрин Майорганинг жим юришига эришиш учун унга пул беришга Роналдуни айнан «Реал»даги мутасаддилар ундаган.

«Тарқатилган материалда ёлғон ахборот мавжуд ва бу клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Газетада айтиб ўтилган Криштиану Роналду билан боғлиқ воқеалардан «Реал»нинг мутлақо хабари бўлмаган ва шу боисдан ҳам бу масалада ҳеч қандай хатти-ҳаракатни амалга ошира олмас эди.

«Реал» юқорида таъкидланган газетадаги материалга тўла-тўкис раддия берилишини талаб қилади», - деятаъкидланган клуб расмий сайтида.

Wikipedia маълумотига кўра, Correio da Manhã Лиссабонда нашрдан чиқувчи, мамлакатда энг кўп тиражга эга кундалик нашр ҳисобланади. Унинг 10 октябрдаги муқовасида «Реал Мадрид» Роналдуни Майоргага пул беришга ундаган», таъкидини кўриш мумкин. Ушбу хабар нашр расмий сайтида ҳам чоп этилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz