Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: "Ҳужумкор ўйин кўрсатиб ютқазсак ҳеч кимга ёқмайди"

Эктор Купер: "Ҳужумкор ўйин кўрсатиб ютқазсак ҳеч кимга ёқмайди"

  12.10.2018 16:03
  0
  347
Эктор Купер:

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер ва Анзур Исмоилов иштирок этди.

"Аввало шуни таъкидлаб ўтиши керакки эртанги баҳс навбатдаги синов бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини шакллантиришда давом этамиз. Сурия ва Эрон билан ўйинлардан кейин ўзгаришлар борми ёки йўқми шуни текширамиз. Синов деган сўзни кўп такрорлаяпман. Осиё Кубогига қадар кўп синов ўтказамиз. Таркибда янги футболчилар бор. Ўйинимизда ҳам ўзгаришлар бўлади. Камчиликлар ва хатолар устида ишлаш учун қулай имконият", - дейди Эктор Купер. 

"Терма жамоада кайфият яхши. Барча легионерлар етиб келди. Таркибга олимпиячилар ҳам қўшилишди. Бош мураббий берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов. 

 

 

- Таркибда янги футболчилар бор дедингиз. Олдин терма жамоа сафида умуман ўйнамаган икки дарвозабон бор холос. Шуларни назарда тутдингизми?

- Мен терма жамоада умуман ўйнамаган эмас кўп ҳам чақирилмаган футболчиларни назарда тутдим. Масалан, Жавоҳир Сидиқов ва бошқалар. Улар терма жамоада битта ёки иккита ўйин ўтказишган холос. 

- Эртага КХДРга қарши ҳужумкор ўйин кўрамизми?

- Эртага ҳужумкор ўйин кўрасизлар деб айта олмайман. Менинг услубим натижа олиб келадиган ўйин кўрсатиш. Мухлислар ва журналистларга ҳимоявий ўйин ёқмайди. Мен эртага ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришим мумкин, лекин натижа бўлмаслиги мумкин.

- Бу йиғинга Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиев чақирилмади. Ўз клубида яхши ўйнаб турган икки ҳимоячини чақирилмаганига сабаб борми? 

- Доим мураббийнинг таркиб борасидаги танлови ҳаммага ҳам ёқмайди. Аммо бош мураббий нимага у ёки бу футболчини чақирмаганини тушунтириб беришга мажбур эмас. Бу йиғинга чақирилмаган футболчи менга ёқмади дегани эмас. Сабаби Осиё Кубогига қадар имкон қадар кўпроқ футболчиларни синаб кўришим керак. Сентябрь ва октябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар Осиё Кубогида асосий ўзаги бўлади демаган бўлардим. Ноябрь ойида ҳам йиғин бор. Ана ўша йиғиндаги таркиб қисман БААга борадиган таркибга яқин бўлади. 

- Бугун championat.asia сайтида хабар чиқди. Унда сиз терма жамоа ходимларига ойлик берганингиз ҳақида ёзилган. Бу ростдан ҳам бўлган воқеами ёки...

- Мен ойлик бермайман. Мен ойлик оламан. Сабаби бош мураббийман. Агар мен футболчиларга пул берган бўлсам бу ЎФАнинг ўрнига пул бердим дегани эмас. Бу ўша футболчиларнинг меҳнати менга маъқул келгани учун бўлган.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz