Қайднома

Қидирув

Ван Бастен лавозимидан бўшайди

Ван Бастен лавозимидан бўшайди

  12.10.2018 21:33
  0
  479
Ван Бастен лавозимидан бўшайди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) техник ривожланиш бўлими раҳбари Марко ван Бастен эгаллаб турган лавозимини тарк этишга қарор қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг ташкилот матбуот хизматидаги манбасига таянган ҳолда хабар беришича, ван Бастен октябрь ойи охирида ФИФАдаги ишидан бўшамоқчи.

Маълум бўлишича, 53 ёшли голландиялик мутасадди асосий вақтини оиласи даврасида ўтказиш учун шундай қарорга келган.

Ван Бастен 2016 йилдан буён ФИФА техник ривожланиш бўлимини бошқариб келган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz