Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: “Кўрсатилган ўйиндан хурсанд бўлдим, аммо натижадан эмас”

Эктор Купер: “Кўрсатилган ўйиндан хурсанд бўлдим, аммо натижадан эмас”

  13.10.2018 22:00
  0
  805
Эктор Купер: “Кўрсатилган ўйиндан хурсанд бўлдим, аммо натижадан эмас”

Ўзбекистон-Шимолий Корея ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг 2-қисмида  терма жамоамиз бош мураббийси дастлаб Эктор Купер бугун ўйин ҳафида ўз фикрларини билдирди.

Бугунги ўйиндан хурсанд бўлдим, аммо бунинг асосий сабаби ғалаба эмас. Тўғри, ғалаба ҳар доим ёқимли, аммо менга кўпроқ футболчиларнинг ўйини ёқди. Эронга қарши тўқнашувдаги хатоларни деярли такрорламадик, футболчилар прессингга кўпчилик бўлиб киришишяпти. Қолаверса, ҳимоя чизиғимиз ҳам яхши ўйнади. Тўғри, рақиб кўп ҳужум уюштирмади, аммо, барибир, ҳимоя яхши ҳаракат қилди. Қолаверса, ярим ҳимоядан ҳужумга ўтиш борасида ҳам ижобий ўзгаришлар бор. Олдинги иккита ўйинга қараганда яхши ҳаракат қилганимиз менга ёқди”, деди Купер.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Эктор Купер Шимолий Кореяга қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Икром Алибоевни нега чап қанотда ўйнатганини айтди.

«Тўғри, Икром Алибоев марказда ўйнайди. Аммо мен унинг тезкорлигини ва барча қанотда бирдек ўйнай олишини кўрдим. Унинг қобилиятига ишонганим сабабли чап қанотда синаб кўришга қарор қилдим», деди Купер.
Мухбирларнинг Жалолиддин Машарипов (ОФКнинг 6 ойлик четлатиши) хусусидаги саволига эса қўйидагича жавоб берди: "Тўғри Машарипов 6 ой терма жамоа сафида ўйнолмайди. Аммо у биз билан мунатзам шуғулланиб боради. Унинг ўйинлари эса ("Пахтакор" сафида) доимо назоратимизда бўлади. Ўйламанки, унинг дражасидаги футболч термамизга керак. Албатта унинг хизматларидан Осиё кубоги-2019да фойдаланишни режалаштириб турибмиз...".


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz