Қайднома

Қидирув

Нойер: «Ўйин бошқача тугаши мумкин эди»

Нойер: «Ўйин бошқача тугаши мумкин эди»

  14.10.2018 12:25
  0
  437
Нойер: «Ўйин бошқача тугаши мумкин эди»

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Голландияга (0:3) қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳақиқатдан ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Тўп ўтказиб юборилгандан сўнг ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилдик. Натижада иккинчи ва учинчи тўпларни ўтказиб юбордик. Ҳозир танқидлар ёғилмоқда. Лекин ўйин бошқача тугаши мумкин эди», - деди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, Германия Миллатлар Лигаси бащсларида ҳозирча ғалаба қозонмади. Франция (0:0) билан дуранг ўйнаган немислар Голландияга йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz