Қайднома

Қидирув

Қатарликлар Тошкентга 4 нафар етакчи футболчини олиб келишмади ва...

Қатарликлар Тошкентга 4 нафар етакчи футболчини олиб келишмади ва...

  15.10.2018 08:01
  0
  773
Қатарликлар Тошкентга 4 нафар етакчи футболчини олиб келишмади ва...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. Ушбу ўртоқлик ўйини 16 октябрь куни соат 19:00 да “Миллий” стадионида бошланади. Қатар терма жамоаси бир оз олдин юртимизга етиб келди ҳамда Тошкентдаги “International” меҳмонхонасига жойлашди. Эслатиб ўтамиз, эртага яъни 15 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани “Миллий” стадиони анжуманлар залида ташкиллаштирилади.
***

Маълумот учун, 12 октябрь куни Қатар ўз майдонида Эквадорни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда иштирок этган тўрт нафар футболчи Тошкентга келмайди, деб ёзмоқда Championat.asia сайти. Терма жамоа устози Феликс Санчес "Ал Садд" футболчилари Акром Афиф, Педро Мигель, Буалем Хухи ва Абдулкарим Ҳассанни ўз клубига қўйиб юборди.
Бунга ушбу клубнинг Осиё чемпионлар лигаси ярим финали жавоб баҳсига тайёргарлик кўраётгани сабаб бўлди. "Ал Садд" 23 октябрь куни Эроннинг "Персеполис" клуби меҳмони бўлади. Дохадаги биринчи ўйинда "Персеполис" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Олдиндаги жавоб ўйини жуда муҳимлиги боис "Ал Садд" раҳбарияти терма жамоадан мана шу футболчиларни сўраб олди.

 

Қатарнинг Тошкентга келаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
Саад Ал Шиб ("Ал Садд")
Юсуф Ҳассан ("Ал Гарафа")
Муҳаммад Аҳмад Бакри ("Ал Хор")

Ўйинчилар
Салим Ал Хажри ("Ал Садд")
Тариқ Салмон ("Ал Садд")
Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд")
Бассам Хишам Ал Рави ("Ал Дуҳаил")
Карим Будиаф  ("Ал Дуҳаил")
Султон Ал Бурайк ("Ал Дуҳаил")
Ассим Мадибо ("Ал Дуҳаил")
Абдллоҳ Абдул Салом Ал Аҳрақ ("Ал Дуҳаил")
Алмоез Али ("Ал Дуҳаил")
Муҳаммад Муса ("Ал Дуҳаил")
Али Афиф ("Ал Дуҳаил")
Абдулазиз Хотам ("Ал Гарафа")
Аҳмад Ала Алдин ("Ал Гарафа")
Абдул Карим Салим ("Ал Сайлия")
Муҳаммад Алаа ("Ар Райан")
Аҳмад Фатҳи ("Ал Араби")
Муҳаммад Салаҳ Ал Нил ("Ал Араби")
Аҳмад Моен ("Қатар СК")
Али Авад ("Қатар СК")

 

Ўртоқлик ўйинини бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол ихлосмандлари чипталарни “Миллий” стадиони кассаларидан сотиб олишлари мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz