Қайднома

Қидирув

Леонардо: «Милан»га ғолиблик руҳи етишмаяпти»

Леонардо: «Милан»га ғолиблик руҳи етишмаяпти»

  15.10.2018 10:08
  0
  409
Леонардо: «Милан»га ғолиблик руҳи етишмаяпти»

«Милан» бош директори Леонардо Златан Ибрагимовичнинг жамоага қайтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Яқинда матбуотда швециялик футболчининг «россонери» сафига қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқаганди. Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йилларда миланликлар сафида тўп сурган.

- Ибранинг «Милан» билан алоқалари яхши эканлигини барча билади. Унинг қайтиши ғоядан кўра юқорироқ бўлишини жуда истардик. Чунки Златан фантастик футболчи. Лекин ҳозирча бунинг иложи йўқ.

***

- Барчасини нимадан бошлаганимизни унутмаслигимиз лозим. Бир неча ой олдин бизни Европа Лигасидан четлатишганди. Натижада бутун бошли раҳбарият ўзгариб кетди. Ушбу жамоа ҳозирча маълум балансга эга. Ўйлайманки, жорий мавсум қандайдир натижа қайд этамиз. ЕЛнинг «Милан»га катта фойдаси тегиши мумкин. Таркибимизда ёш ва иқтидорли футболчилар бисёр.

***

- Янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Жамоага ғолиблик руҳини сингдириш керак. Менимча, ҳозирда «Милан»га айнан шу нарса етишмаяпти. Европа Лигасининг кераклиги, чемпионлик менталитети обрў билан боғлиқ. Игуаин атрофдагиларга ижобий таъсир ўтказмоқда. У биз учун муҳим фигура ҳисобланади. ЕЛда узоққа борсак, унинг қадри Чемпионлар Лигаси билан бир хил бўлади. Шуни ҳам инобатга оламиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz