Қайднома

Қидирув

Қатъий жавоб - буюклик белгиси...

Қатъий жавоб - буюклик белгиси...

  15.10.2018 13:25
  0
  506
Қатъий жавоб - буюклик белгиси...

«Интер»нинг собиқ раҳбари Массимо Моратти айни пайт «МЮ»ни бошқараётган Жозе Моуриньо ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Эслатиш ўринли, португалиялик мутахассис «Интер»ни Италия чемпионати ва кубоги, шунингдек, 2010 йили ЧЛда ғалаба сари етаклаганди. «Моуриньо «Порту» билан ЧЛда ғолиб чиққанидан кейин эмас, балки олдинроқ «Депортиво»га қарши кечган учрашувдан сўнг назаримга тушганди. Биринчи ўйинда дуранг қайд этилгач, журналистлар иккинчи учрашув ҳақида сўрашганида, у қатъий оҳангда дангал жавоб берганди: «Қанақа жавоб ўйини? Ҳозир финал ҳақида ўйлаяпман». Хуллас, ўша жавобини эшитиб, ундан буюк мураббий чиқишини ҳис қилгандим...», - деди Моратти Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz