Қайднома

Қидирув

Етарли далил йўқ, демак...

Етарли далил йўқ, демак...

  15.10.2018 14:39
  0
  508
Етарли далил йўқ, демак...

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ транспорт воситасини бошқариш жараёнида мобиль телефонидан фойдалангани учун жазога тортилмайди. «Суриштирув олиб борилди, бироқ айблов эълон қилиш учун етарли далил тўпланмади. Шу туфайли иш тўхтатилди. Салоҳ билан суҳбат чоғи унга автомобиль бошқарувида телефондан фойдаланмаслик ҳақида кўрсатма ҳам берилди», - дейилади полиция баёнотида. Дарвоқе, Муҳаммад Салоҳнинг автомобиль ҳайдаш чоғи қўл телефонида гаплашгани ёзилган видеотасмани полицияга «Ливерпуль» клубининг ўзи тақдим қилганди.

Айтганча, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг асосий мақсадига яна бир бора тўхталиб, фақат 1-ўринни тан олишини таъкидлади: «Бошқа спорт турларида 2-ўрин учун кумуш медаль берилади. Футболда эса бу ҳеч нарса эмас. Шахсан мен ҳам 2-ўринни натижа ўрнида кўрмайман. Ғалаба қозониш - бурчим. Ўз касбимга билимим, эҳтиросим, юрагим ва тажрибамни бахшида қиляпман».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz