Қайднома

Қидирув

Вақтинча қамоқ жазоси

Вақтинча қамоқ жазоси

  15.10.2018 16:00
  0
  532
Вақтинча қамоқ жазоси

Москва шаҳри Тверской тумани суди «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва унинг укаси Кирилл, шунингдек, «Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевни 8 декабрга қадар қамоқда қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. Эслатма, улар 8 октябрь куни Москва қаҳвахоналаридан бирида «Минпромторг» ходими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашганди. Боз устига, ушбу можародан бироз олдин «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакова ҳайдовчисига ҳам ҳужум қилишган. Жабрлананувчилар турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Натижада Москва полицияси ака-ука Кокорин ва Мамаевга нисбатан безорилик бўйича жиноят иши очди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Дастлабки муҳокама-суриштирув чоғи Александр Кокорин қарамоғида кичик ўғли борлигини айтиб, суддан ўзини озодликда қолдиришини сўради. Павел Мамаев эса муштлашувда иштирок этмагани, можарони ака-ука Кокоринлар бошлашганини, шундай бўлсада, барча моддий ва маънавий зарарни қоплашга тайёрлигини айтди. Аммо прокурор ҳар икки футболчи ижтимоий хавфли фуқаро эканлиги, қолаверса, пул ёки танишлари воситасида гувоҳларга таъсир ўтказиши, терговдан яшириниш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, уларни панжара ортида қолдиришни сўради. Якунда суд айбловчи талабини қондирди.

Ушбу можарога дахлдор яна бир хабар шуки, Александр Кокорин томонидан жабрланувчига улоқтирилган стул интернет сайтларининг бирида савдога қўйилди. У 50 минг рублга баҳоланмоқда. «Стулни полициячилардан сотиб олдим. Улар буни ашёвий далил сифатида олганлар. Суммасини айтмайман. Фирма сири. Энди стулни 50000 рублга сотаман, тўғри, савдолашишимиз ҳам мумкин. Ҳозирча росмана харидорлар кам - 3 киши қўнғироқ қилди, холос», -деди савдо ташкилотчиси.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz