Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: “Таркиб борасида атрофлича маълумот беришни истамайман...”

Эктор Купер: “Таркиб борасида атрофлича маълумот беришни истамайман...”

  15.10.2018 11:58
  0
  583
Эктор Купер: “Таркиб борасида атрофлича маълумот беришни истамайман...”

Ҳозиргина эртанги Ўзбекистон-Қатар ўртоқлик учрашуви олдилан бугун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирнинг биринчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ҳамда ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков иштирок этишди.

Эктор Купер:-  Эртанги ўйиндан асосий мақсадимиз ўтган кунги  КХДРга қарши ўйиндаги тартибли ҳимояни янада такомиллаштириш ҳамда янги футболчиларнининг айримларини синаб кўришдир.  Кейинги йиғинимиз бир ойдан кейин ташкил этилади. Бизга 15 ноябрь куни Ливан билан ўйнаймиз деган маълумот берилган. Агар қандайдир ўзгариш бўлган бўлса бундан хабаримиз йўқ. Умид қиламан кейинги йиғинга ҳам футболчилар яхши формада етиб келишади ...
Албатта Осиё кубоги-2018даги рақиблар ўйинини таҳлил қилиб боряпмиз.  Келаси ўйинларда ўз мутахассиларимизни рақиб ўйинларини ўрганиш учун юборишни ният қилганмиз. Биз биринчи ўринда рақибга қараб мослашишни эмас балки ўз ўйин услубимизни яратишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч бир ўйинчига терма жамоада жой кафолатланмаган. Мен кимнидир термага чақирсам ёки чақирмасам бу ҳақда батафсил маълумот беришни истамайман. Агарда кимнидир йиғинга чақирмасам ўша футболчи қайтиб терма жамоада ўйнамайди дегани эмас. Терма жамоанинг “эшиги” барча футболчилар учун очиқ...

Терма жамоанинг ўйини унинг юзидир. Биз ўз юзимизни яратиш ҳаракатидамиз. Биз ўйин давомида кўплаб тактикаларни синаб кўрамиз ва албатта захира тактикаларимиз  бор. Чунончи, навбатдаги учрашувларда  ўйинни боришига қараб қараб уларни ҳам синаб кўрамиз.

Одил Ҳамробеков: - Эртанги ўйин ўртоқлик мақомида бўлса ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ... "Миллий" стадионининг майдонини ёмон деб айта олмайман. Бу майдонда кўплаб ўйинлар ўтказилаётгани сабаб идеал ҳолатда эмас, лекин бу бизнинг яхши ўйнамаслигимиз учун баҳона бўла олмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz