Қайднома

Қидирув

Бугун ўсмирларимиз (U17) Франция термасига қарши майдонга тушади

Бугун ўсмирларимиз (U17) Франция термасига қарши майдонга тушади

  15.10.2018 14:45
  0
  470
Бугун ўсмирларимиз (U17) Франция термасига қарши майдонга тушади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни кунларда Испаниядаги Халқаро мусобақада иштирок этаётганидан футбол ихлосмандарининг хабарлари бор. Мусобақадан ўрин олган дастлабки икки ўйинда вакилларимиз Шотландия ва Бельгия терма жамоаларига қарши баҳсда бир хил, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Бугун Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари мусобақанинг учинчи учрашувида майдонга тушишади. Уларга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилади.  Учрашув Марбелла шаҳридаги ўйингоҳда Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун қуйидаги таркибда тўп суради:  12. Асад Полвонов — 23. Элдор Бегимов, 3. Аслиддин Тоштемиров, 14. Суннат Ҳамиджонов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — 11. Бегзод Шамсиев, 17. Диёр Рамазонов — 8. Иброҳим Ибрагимов — 13. Алишер Одилов, 19. Руслан Розиев — 7. Абдулазиз Абдусаломов.

Захирадагилар: 1. Абдувоҳид Неъматов; 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов; 5. Максим Ким, 9. Мироншоҳ Сатторов, 10. Хушнуд Бозоров, 15. Ҳожимат Эркинов, 16. Муҳаммадқодир Раҳимбергенов, 22. Музаффар Олимжонов; 18. Улуғбек Ҳошимов, 20. Жасур Жалолиддинов.   15 октябрь, душанба 16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz