Қайднома

Қидирув

Моуриньо Никола Миленковични "кузатмоқда"...

Моуриньо Никола Миленковични "кузатмоқда"...

  15.10.2018 16:38
  0
  465
Моуриньо Никола Миленковични

Жозе Моуриньо ҳамон «МЮ» учун марказий ҳимоячи қидирмоқда. Португалиялик мураббий хусусан, Европа Миллатлар лигаси доирасидаги Черногория - Сербия (0:2) ўйинида Никола Миленкович ҳаракатларини диққат билан кузатди. Сербиялик 21 ёшли ярим ҳимоячи айни пайт «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум «А» сериясининг 8та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол урди.

Шунингдек, «МЮ» ярим ҳимоячи Хуан Мата билан шартнома муддатини узайтимоқчи. Испаниялик футболчининг амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Дарвоқе, ҳозирда «Валенсия» Матани ортга қайтармоқчи.

Айтганча, тасдиқланмаган хабарларга кўра «МЮ»нинг бир қатор футболчилари Жозе Моуриньо туфайли клубдан кетишлари мумкин. Daily Mail нашрида хабар берилишича, агар португалиялик мутахассис бош мураббий лавозимида қолса, Давид де Хеа, Люк Шоу, Эрик Байи, Антонио Валенсия, Поль Погба ва Антони Мартиаль жамоа билан хайрлашиш ҳақида бош қотирадилар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz