Қайднома

Қидирув

Мессини кўкларга кўтаравериш ортиқча, чунки...

Мессини кўкларга кўтаравериш ортиқча, чунки...

  15.10.2018 17:57
  0
  511
Мессини кўкларга кўтаравериш ортиқча, чунки...

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ва бош мураббийи Диего Марадона мамлакат футболи бош юлдузи Лионель Мессини танқид остига олмоқда. Унинг хулосасига кўра, Лео характер бобида кучли эмас ва шунинг учун миллий жамоада чинакамига етакчилик қилолмаяпти. «Келинг, Мессини кўкларга кўтаравермайлик. Бундай гапларни айтишим қийин. Лекин ўйиндан олдин ҳожатхонага 20 марта борадиган футболчидан етакчи чиқмайди. Боз устига, «Барселона»да бошқа, Аргентина термасида эса бошқа Месси ўйнаши ҳаммага маълум...», - деди Марадона La Ultima Palabra нашрига берган интервьюсида. Эслатиш жоиз, Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Аргентина миллий жамоаси ўйинларида қатнашмаяпти. Олдинроқ футболчи халқаро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Бу вақтда «Барселона» раҳбарияти Лео билан янги шартнома тузиш масаласида иш олиб бормоқда. Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, аргентиналик даҳоча 2022 ёки 2023 йилга қадар мўлжалланган келишув остига имзо чекиши мумкин. Айни пайт Каталония клуби вакиллари битимнинг молиявий шартларини кўриб чиқишмоқда. Тахминларга кўра, бу борадаги музокара жараёни 2019 йили бошланади. «Барселона» ва Лео ўртасидаги шартнома ўтган йили мавсум-2021га қадар узайтирилганди.

P.S. Қуйидаги карикатура Умар Мумайнидан айнан "Марадона: «Месси ўйиндан олдин ҳожатхонага кўп қатнайди»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz