Қайднома

Қидирув

Карлос Кейрушнинг "Реал" М даги хотиралари

Карлос Кейрушнинг "Реал" М даги хотиралари

  15.10.2018 19:10
  0
  543
Карлос Кейрушнинг

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш «Реал»га устозлик қилган пайт катта қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапирди. Эслатма, португалиялик мутахассис 2003|2004 йиллар мавсумида «Қироллик клуби»ни бошқарганди. «Испания суперкубоги учун баҳсдан кейин Фернандо Морьентес билан гаплашдим ва хайрлашиш чоғи сешанба куни кўришишимизни айтдим. У эса ҳайратини яширолмади: «Сешанба? Нима, клуб мени «Монако»га сотганидан хабарингиз йўқми?» Очиғи, бу ҳақда ҳеч нарса билмасдим. Ихтиёримда Клод Макелеле ҳам бор эди, лекин марказда Иван Эльгерани ўйнатишга қарор қилдим. Натижада Макелеле «Челси»га ўтиб кетди. Сабаби оддий - унинг фамилияси туширилган футболкалар етарли миқдорда сотилмади. Шу тариқа марказда Бекхэмни ўйнатишдан ўзга чорам қолмади. Ваҳоланки,  Дэвид аслида қанот футболчиси ҳисобланган, дейлик, у «Реал» сафига қўшилган пайт таркибда Луиш Фигу ҳам бор эди», - деди Кейруш.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz