Қайднома

Қидирув

Гарет Саутгейт: «АПЛ клубларни қийин вазиятда қолдирди»

Гарет Саутгейт: «АПЛ клубларни қийин вазиятда қолдирди»

  16.10.2018 03:00
  0
  383
Гарет Саутгейт: «АПЛ клубларни қийин вазиятда қолдирди»

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт АПЛ тақвимини танқид остига олди.

«Ўйлашимча, футболчиларга тетиклик етишмаяпти, жисмоний томондан эмас, балки руҳий жиҳатдан. АПЛ нима сабабдан бунчалик эрта бошланганини билмайман. Клублар ҳақиқатда қийин вазиятда қолишди. Бу тақвимни тузиб чиққанларга ҳам осон бўлмагани аниқ.

Кўплаб жамоалар юқори формага чиқмасдан мавсумни бошлашди, бунинг натижасида жароҳатлар эпидемияси бошланди. Масалан, «Тоттенхэм»ни олайлик, уларнинг кўплаб футболчилари ЖЧ ярим финалида тўп суришди.

Мен жаҳон чемпионатидан қайтмагунимизча АПЛ мавсуми қачон бошланиши билан қизиқмагандим. Балки улар бизни июннинг бошидаёқ ортга қайтади деб ўйлашгандир?» – дейди Саутгейт.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz