Қайднома

Қидирув

Неймар: «Мессининг йўқлиги Бразилия учун яхши»

Неймар: «Мессининг йўқлиги Бразилия учун яхши»

  16.10.2018 14:48
  0
  430
Неймар: «Мессининг йўқлиги Бразилия учун яхши»

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Аргентинага қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Учрашув бугун Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган «Қирол Абдуллоҳ номидаги спорт шаҳри» стадионида бўлиб ўтади.
«Футбол мухлислари учун Мессининг бундай ўйинда йўқлиги ёмон. Лекин Бразилия терма жамоаси учун яхши. Биз ҳеч қачон Аргентина терма жамоаси ва унинг футболчиларига паст баҳо бермаганмиз. Уларнинг таркибида менга жуда ёқадиган Дибала бор. Шундай экан ўйинга жиддий эътибор қаратишимиз керак», - деди Неймар.
Олдинроқ Аргентина терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Лионель Скалони Бразилия билан бўладиган ўйинда майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилари номини эълон қилганди: Ромеро, Саравия, Отаменди, Пеццелья, Тальяфико, Паредес, Батталья, Ло Чельсо, Дибала, Икарди, Корреа.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz