Қайднома

Қидирув

"Барселона" Бранислав Ивоновични ижарага олмоқчи

"Барселона" Бранислав Ивоновични ижарага олмоқчи

  16.10.2018 20:46
  0
  451

Mundo Deportivo нашрининг расмий сайтида ёзилишича "Барса" клуби қишки трансферлар ойнаси пайтида Москванинг "Зенит" жамоаси ҳимоячиси Бранислав Ивановични ижарага олмоқчи. 

“Кўканорранглилар” жамоасининг марказий ҳимоячилари Томас Вермаллен ва Самуэл Умтитининг жароҳат олгани сабаб, уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида 34 ёшли сербиялик футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, "Барселона" "Гетафе" футболчиси Жене Даконам ва Атлетик аъзоси Унаи Нуньесни ҳам кузатиб бормоқда. Қайд этиш жоизки, Бранислав Иванович 2008-2017 йил оралиғида Лондоннинг "Челси" клубида фаолият олиб борган. 2012-2013 йилларда эса Сербияда йил футболчиси бўлган.

Эрнесто Вальверде бошчилигидаги "Барселона2 клуби ҳозирда 15 очко тўплаган ҳолда ЛаЛига жадвалининг иккинчи поғонасида турибди. Каталонияликлар Испания чемпионати доирасидаги сўнгги тўртта ўйиндан бери ғалаба (3 та дуранг, 1 та мағлубият) қозона олмаяпти.
Айтганча, «Барселона» 2019 йилнинг январида марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RAC1 радиоси хабар тарқатди. 
Клубнинг бу қарорга келишига Самуэл Юмтити ва Томас Вермаленларнинг жароҳатлари сабаб бўлган. Айни пайтда Эрнесто Вальверде ихтиёрида Херард Пике ва Клеман Лангле каби марказий ҳимоячилар бор. Бунинг устига қанот ҳимоячиси ҳисобланган Хорди Альбага ҳам муносиб ўринбосар йўқ. 
Олдинроқ «Барса»нинг асосий трансфер мақсади «Аякс» ҳимоячиси Матейс де Лигт эканлиги ҳақида хабарлар тарқаганди. Аммо Амстердам клуби футболчини ёзгача ўз сафида ушлаб қолмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz