Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: "Қанчалик тартибли ўйин кўрсатсак, шунчалик ҳужумкорлик ортаверади"

Эктор Купер: "Қанчалик тартибли ўйин кўрсатсак, шунчалик ҳужумкорлик ортаверади"

  16.10.2018 21:45
  0
  769
Эктор Купер:

Ўзбекистон – Қатар ўртоқлик ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер иштирок этади

Эктор Купер: Учрашув ажойиб тарзда ўтди. Нафақат натижадан балки футболчиларнинг топшириқларни яхши бажарганларидан хурсанд бўлдим

Бизда прессингда оқсаш сезилмоқда. Бу жиҳат айниқса бугунги Қатар билан бўлган ўйинда сезилди... Жамоанинг қарши ҳужумдаги ўйини мени қониқтирди. Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади. Терма жамоамиздаги ўсишни барча кўрди.

Иккинчи йиғинимиз жуда ҳам яхши ўтди. Жиддий муаммоларга дуч келмадик. Бундан буён футболчиларга бўлган талабларни ошириб борамиз...

Терма жамоанинг ўзаги деб ҳеч қайси ўйинчиларни айта олмайман. Ҳеч ким учун терма жамоада жой кафолатланмаган. Осиё кубоги бошлангунга қадар кимдадир ўсиш бўлса кимдадир пасайиш кузатилиши аниқ.

Мен ҳиссиётларга берилишимнинг сабаби жаҳлим чиққанидан эмас балки футболчиларнинг фаоллигини ошириш учундир. Буни асаб билан боғламаган бўлардим. Зотан футболчиларнинг кўрсатаёган ўйинидан норози бўлганимда ҳам шундай ҳолатга тушаман. Бор йўғи 28 кун футболчилар билан биргаман? уларни нималарга қодирлигини тўла тўкис билолмаган бўлсамда, асосий салоҳиятларини англагандек бўлдим...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz