Қайднома

Қидирув

Антонио РЮДИГЕР: «Саррининг услуби менга ёқяпти»

Антонио РЮДИГЕР: «Саррининг услуби менга ёқяпти»

  17.10.2018 07:15
  0
  518
Антонио РЮДИГЕР: «Саррининг услуби менга ёқяпти»

Лондоннинг «Челси» клуби ҳамда Германия термаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер дастлаб ҳужумчи чизиғида ўйнаган. Ўсмирлар жамоасида эса уни мудофаа марказига ўтказишган. Муҳими, у янги позицияга тезда мослашган. Маҳоратли футболчи «Челси» журналига берган интервьюсида шу ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди.

- Авваллари ҳимоя чизиғидаги ўйин мутлақо бошқача бўлган. Ўйлашимча, мудофаада ҳаракат қилишнинг катта масъулияти бор. Зеро жамоа гол ўтказиб юборганда, биринчи навбатда ҳимоячилардан изоҳ сўралади. Аммо хато қилишдан қўрқмайман, бу муаммо эмас. Ҳамма ҳам янглишади, шунчаки, бош мураббий нима хоҳлаётганини англаб, унинг айтганларини муваффақиятли амалга ошириш керак. Муҳими, ҳамиша олдинга интилиш лозим.

Рюдигернинг ёрқин келажак ҳақидаги гапларини тушуниш мумкин. Чунки у Берлиннинг қашшоқ ҳудудидан чиқиб, АПЛ даражасига кўтарилишни уддалаган. Ўтган даврда кўрган-кечирганлари унинг бугунгидек етук шахс ва маҳоратли футболчи бўлиб етишишида муҳим омилга айланган.

- Мен вояга етган ҳудудда кўплаб қочоқлар яшашарди. У ерда ҳақиқатан ҳам одам кўп эди, хорижликлар сони немисларга нисбатан зиёдроқ бўлган. Жуда қийин ҳолатда қолгандик, чунки бундай жойларда ҳамманинг дунёқараши ва маданияти ўзгача бўлади. Бунинг ижобий таъсирини бугун кўряпман: ҳар бир юртдаги маҳаллий анъаналарга тез мослашаман. Спорт, одатда, одамларни бирлаштиради. Бу соҳада барча бир хил тилда суҳбатлашади ва ўйлашимча, ҳаммасига футбол сабабчи. Уйимизнинг ёнида қафас кўринишидаги кичиккина майдончамиз бўларди, айнан ўша ерда тўп тепардик. Кўплаб болалар тўпланишарди, турнирлар уюштирардик, рақобат ҳукм сурарди - иқтидорлилар бисёр эди, ўйинлар жуда қизиқ ўтарди.

Турли позицияларда ўйнаш тажрибасига эга Рюдигер учун ёзда «Челси» бош мураббийлигига та-йинланган Маурицио Сарри услубига мослашиш қийин кечмади. Антонидаги ўйин амалиёти нафақат «Челси», балки бошқа клубларда ҳам унга асқотди.

- Сарри ҳам тўп назоратини қўлга олиш тарафдори, бироқ унинг услуби прессинг қўлланадиган ҳужумкор ўйин-га асосланган. Бу менга ёқади, чунки шундай тўп суришга ўрганганман. Ҳимояга қайтиш учун етарли тезликка эгаман.

Рюдигернинг ўзига ишончи қанчалик юқори бўлмасин, «Челси»га мослашиши маълум вақтни талаб этганини тан олади.

- Ҳар кунингиз танишлар даврасида ўтиши бошқа масала, бу ерда ўзимни анча эркин ҳис қиламан. Аммо қаергадир илк марта борган бўлсам, ҳа, бироз тортинчоқлигим панд беради. Аста-секин одамлар билан суҳбатлашилгач, ҳаммаси жойига тушади. Айни пайт ўзимни «Челси»да яхши ҳис қиляпман, бу ерда барча нарса мени қониқтирмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz