Қайднома

Қидирув

Фарҳод Абдуллаев ОФК ҳакамлик курсларига консультант этиб тайинланди

Фарҳод Абдуллаев ОФК ҳакамлик курсларига консультант этиб тайинланди

  17.10.2018 14:13
  0
  362
Фарҳод Абдуллаев ОФК ҳакамлик курсларига консультант этиб тайинланди

ФИФА ва ОФК ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳамда мутахассисларига юксак ишонч билдираётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. 
Хусусан, жорий йилда Россияда ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футболи вакиллари, яъни ҳакамлар бригадаси, комиссар ва инструкторлардан иборат гуруҳнинг иштирок этгани бунга яққол мисол бўла олади. Осиё футбол конфедерацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилнинг 8 ноябрь кунидан 12 ноябрь кунигача ОФК ҳакамлар академияси курсларини ташкил қилмоқда.  Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу ўқув курсларига ОФК ва ЎФА инструктори Фарҳод Абдуллаев консультант этиб тайинланди. Мазкур ҳакамлик курсларида энди фаолиятини бошлаётган ёш ҳакамлар таълим оладилар.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz