Қайднома

Қидирув

ПФЛ Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимни йўлга қўймоқда

ПФЛ Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимни йўлга қўймоқда

  17.10.2018 20:00
  0
  428
ПФЛ Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси келаси йилдан бошлаб ўзининг Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимини йўлга қўяди. 

Айни пайтда якуний синов жараёнидан ўтказилаётган мазкур электрон тизим ПФЛ байроғи остида ташкил этиладиган турли мусобақалар учрашувларини ўтказиш бўйича ва уларда иштирок этадиган клублар учун бир қатор қулайлик ҳамда енгилликлар яратади.

Жумладан, энди клублар мавсум бошида футболчиларини чемпионат учрашувларида майдонга тушиш учун рўйхатдан ўтказиш мақсадида аввалгидек турли-туман қоғозлар ва ҳужжатлар тўлдириб ўтириши зарур бўлмайди. Яъни, клублар керакли ҳужжатлар формаларини электрон тизимга жойлаштиришади ва ПФЛ биносига келмасданоқ ўз футболчи ва мураббийларини “заявка”дан ўтказиш имкониятига эга бўлишади. Бу орқали илгари талаб қилинган бир қатор ортиқча қоғоз ва ҳужжатлардан воз кечишга эришилади.

Қолаверса, Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимда футболчиларнинг маълумотлар омбори яратилади. Бу эса ҳар қандай футболчининг маълумотлари унинг жуда ёш пайтиданоқ ПФЛнинг электрон тизимига киритилишини таъминлайди. Ёш футболчи улғайгани сари унинг маълумотлари, ўйнаган жамоалари, мусобақалари, майдонга тушган учрашувлари ва голлари ҳақида батафсил маълумот тўпланиб боради. Бу орқали футболчиларнинг ёш кичрайтириш масаласига чек қўйилиши кўзда тутилган. Зеро 6 ёшидан бошлаб қачондир ПФЛ Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизимига маълумоти киритилган футболчи кейинчалик асло бошқа ном ёки ёшни кўрсата олмайди.

Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизим, шунингдек, миллий чемпионатларимиз учрашувлари қайдномаларини электрон шаклда ягона манбада сақлаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Бунда футболчиларнинг учрашувлар давомида оладиган сариқ ёки қизил карточкалари автоматик равишда ҳисоблаб борилади ва мабодо қайсидир футболчи кейинги учрашувни ўтказиб юбориши лозим бўлса, бу ҳақдаги маълумот электрон тизимда рўйхатдан ўтган унинг клуби ҳамда ўша учрашув комиссарига шу захотиёқ бориб тушади.

Мусобақаларни бошқариш бўйича марказлашган электрон тизим ПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақалар сарҳисобини юритиш, унда қатнашадиган барча ўйинчилар, мураббийлар, расмий шахслар бўйича тўлиқ маълумотлар тўплаб боришда анча қулайликлар ва афзалликларга эга.  Келаси мавсумдан клублар босқичма-босқич мазкур тизимда электрон тарзда рўйхатдан ўтишади. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz