Қайднома

Қидирув

Бэйлга эҳтиёж бор, Азарга ҳам...Демак "бартер" қиламиз

Бэйлга эҳтиёж бор, Азарга ҳам...Демак "бартер" қиламиз

  17.10.2018 02:02
  0
  318
Бэйлга эҳтиёж бор, Азарга ҳам...Демак

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Мадридда қолади. Sunday Express наш­ри клуб раҳбарияти футболчи билан келишиб олгани ҳақида хабар тарқатган. Олдинроқ мадридликлар уэльслик футболчини келгуси йилнинг ёзида сотишни режалаштиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Sunday Express нашри келтирган маълумотга кўра, «Қироллик клуби» раҳбариятининг йиғилишларидан бирида 29 ёшли футболчининг келажаги масаласи муҳокама этилгани, Гарет кутилган даражада ўйин кўрсата олмаётгани туфайли уни сотишга қарор қилишгани ҳақида айтилганди. Ўз навбатида, «Челси» Эден Азарни айнан Бэйл билан алмаштиришга тайёр экани билдирилганди. Гарет «Реал» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz