Қайднома

Қидирув

Арда Туран энди давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланмоқда

Арда Туран энди давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланмоқда

  18.10.2018 21:12
  0
  430
Арда Туран энди давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланмоқда

Истанбул прокуратураси трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли бўлган, ижара асосида «Истанбул Бешикшеҳир» клубида тўп сураётган яримҳимоячи Арда Туран устидан суриштирув бошлади.

Marca нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчи 2016 йилнинг 16 июлида Туркияда давлат тўнтаришга уринишни содир этишда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, Туркия терма жамоасининг собиқ футболчилари Эмре Белезўғли, Ўқон Буруқ ва Булент Қўрқмазга нисбатан ҳам суриштирув бошланган.

Аввалроқ, Арда Туран тегажоғлиқ қилиш, ноқонуний қурол олиб юриш ва тан жароҳати етказишда айбланган эди. Футболчи тунги клублардан бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шаҳиннинг рафиқасига шилқимлик қилган, шундан сўнг, унинг ўзи билан муштлашиб, бурнини синдирган эди.  Бу жиноят иши юзасидан Туран 12,5 йилга қамалиши мумкинлиги айтилган.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz