Қайднома

Қидирув

«Бўрилар»нинг камтар устози

«Бўрилар»нинг камтар устози

  18.10.2018 22:10
  0
  554
«Бўрилар»нинг камтар устози

Англия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи соврини «Вулверхэмптон» устози Нунуга насиб қилди. Эътиборли томони, унинг жамоа­си еттинчи ўринда бормоқда. Соврин таъсисчилари лауреатни юқори поғоналарни эгаллаб турган клублардан эмас, балки айнан «Вулвс»дан танлашгани таҳсинга лойиқ.

2005 йили дарвозабон Нуну «Порту»дан Москванинг «Динамо» жамоасига ўтганди. Ўшанда москваликлар бир қатор футболчиларни харид қилишганди. Манише, Коштинья ва Нуну шулар жумласидан. Лекин «Динамо»да Нуну ҳамюртлари сингари ўзини кўрсата олмаган. Улардан фақатгина Данни Россияда анчайин ном қозонганди.

Нуну «Динамо» сафида атиги 11та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 17та тўп ўтказиб юборган. Кейинчалик Португалияга қайт­ган дарвозабон аввалига ўртамиёна «Авеш», сўнгра «Порту»да тўп сурди. «Динамо»да икки гуруҳга бўлиниб қолгандик, - деб эслайди Нуну. — Кийиниш хонасининг бир четида руслар, нариги тарафида эса португалияликлар ва бошқа легионерлар. Бу гуруҳлар бир-бирлари билан деярли мулоқот қилишмасди. Албатта, Россия клубида 8 нафар португалияликнинг тўп суриши ошиқча. Менимча, миллий чемпионатларда маҳаллий футболчилар кўп бўлиши керак. Боз устига, бир жамоада саккиз нафар бир хил миллат эгасининг борлиги - бу ҳақиқий ҳалокат».

Айни пайт Нуну анча муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади. Охирги 12 йилда деярли пул ишлаб топмади. Энди эса Англияда зафар қучмоқда. Нуну аввалига «Вулверхэмптон»ни Чемпионшипдан АПЛ­га олиб чиқди. Энди эса жаҳоннинг энг мафтункор лигасида «Вулвс»ни яхши бошқармоқда. «Бўрилар» ҳозир АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб туришибди.

Сентябрь ойида Нунунинг жамоа­си АПЛ доирасида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Учта ғалаба ва «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган баҳсда қайд этилган ягона дуранг.

Қисқаси, Нуну ҳақли равишда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У 44 ёшида муваффақият қозонди. Совринни унга 11 ёшли мактаб ўқувчиси - Ханна топширди. Камтар қиз мукофотни камтар мураббий қўлига берди. «Футболда якка ҳолатда натижага эришиб бўлмайди. Биз биргаликда ишлаймиз. Шундай экан, соврин меники эмас, балки бутун жамоаники», - деди Нуну.

Айтганча, «Вулверхэмптон»да Португалия паспортига эга бўлган олти нафар футболчи тўп суради. Улар орасида мамлакат терма жамоаси плеймейкери Жоао Моутиньо ҳам бор. «Уларнинг аксарияти Англияга олдинроқ ташриф буюрган. «Португалча» кечалар уюштирилмаяпти. Ҳамма бир-бири билан мулоқот қилади. Муаммо ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас», - дейди мураббий.

Натижалар ва «Вулвс»нинг ажо­йиб ўйинларини кўриб Нунунинг гапларига ишонса бўлади. Яқинда ушбу мутахассис ўзига хос рекорд қайд этди. У қаторасига тўққиз ўйинда бир хил асосий таркибни майдонга туширди: Руй Патрисиу, Коуди, Боли, Кастро, Беннетт, Диогу Жота, Моутиньо, Элдер Кошта, Рубен Невеш, Доэрти, Хименес.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz