Қайднома

Қидирув

УЕФА “ПСЖ”га 20 минг евро жарима солди

УЕФА “ПСЖ”га 20 минг евро жарима солди

  19.10.2018 00:05
  0
  393
УЕФА “ПСЖ”га 20 минг евро жарима солди

УЕФА “Пари Сен-Жермен” клубининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги Сербиянинг “Црвена Звезда” жамоасига қарши ўйинини кўриб чиқиб, парижликларга 20 минг евро жарима солди ва ҳар икки томон мухлислари иштирокида рўй берган воқеа юзасидан қўшимча текширув ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳс 3 октябрь куни Францияда ўтказилиб, майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топганди.

“ПСЖ” ўйин кеч бошланишига сабабчи бўлгани учун жарима тўлайди, жамоа бош мураббийи Томас Тухель эса огоҳлантирилди. Шунингдек, парижлик мухлислар пиротехника воситаларини ишлатишгани, клуб вакиллари эса ўзларини нотўғри тутишгани сабаб, “ПСЖ”га қўшимча айбловлар эълон қилинди. Бундан ташқари, УЕФА “Црвена Звезда” ишқибозларининг ҳаракати, уларнинг файер ишлатишганини ҳам кўриб чиқди.

УЕФА ўйин ўтказилган куни ҳар икки жамоа мухлислари томонидан йўл қўйилган тартибсизликларни кўриб чиқиш учун алоҳида назоратчи ёллаш бўйича қарор қабул қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz