Қайднома

Қидирув

Энди бир кунда иккита байрам. Бири водийда, бири Тошкентда

Энди бир кунда иккита байрам. Бири водийда, бири Тошкентда

  19.10.2018 10:12
  0
  522
Энди бир кунда иккита байрам. Бири водийда, бири Тошкентда

28 октябрь куни Фарғона ва Тошкентда иккита футбол бор. Фарғонада Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун «Пахтакор» ва АГМК жамоалари кураш олиб боради. Ғолиб Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритади. Аммо бу тўғридан-тўғри йўлланма эмас, плей-офф йўлланмаси (прямой йўлланма учун мамлакат чемпиони бўлиш керак).

Миллий стадионда эса «Эл-класико»ни жонли намойиш қилиш режага киритилган. Яъни, «Барселона» ва «Реал» мухлислари бир бўлиб, йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини томоша қилишлари мумкин. Мухлислар орасида яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Луис Гарсия ҳам бўлади. 

Бу икки тадбирни бошқа-бошқа кунга суришнинг иложи бўлмади. Финал олдиндан белгилаб қўйилган, унда «Эл-Класико»ни жонли кўрсатиш варианти ҳали йўқ эди. Қолаверса, бошқа бўш якшанба куни ҳам йўқ. Миллий терма, Суперлига кабилар тақвимни зич қилган. Кубок яна чўзилса, балки қорга қолиб кетиши ҳам мумкин (ўша 28 октябрь куни ҳам қор ёғиб бериши мумкин). Финал йил бошидаёқ Фарғонага ваъда қилинган, ўша ваъдада турилди.

«Эл-класико»ни сурмоқчи бўлдик бошқа кунга, ўхшамади. Энди бир кунда иккита байрам. Бири водийда, бири пойтахтда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz