Қайднома

Қидирув

Бугун Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда

Бугун Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда

  19.10.2018 14:02
  0
  435
Бугун Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда

Бугун, 19 октябрь куни франциялик мутахассис Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатган.

Манбанинг маълум қилишича, бугун Мюнхен клубида матбуот анжумани ташкил этилади ва унда жамоа бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руменигге ва спорт директори Ҳасан Салиҳамидович иштирок этади. Тадбирда жамоа бош мураббийи Нико Ковач ўрнига 68 ёшли Арсен Венгер иш бошлаши ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал»нинг собиқ устози шу ҳафта берган интервьюсида 1 январдан ишга қайтишини маълум қилганди:

«Арсенал»да ўтказилган 22 йил эвазига менда улкан тажриба тўпланган. Ҳозирда менинг хизматларимга бутун дунёда талаб бор. Футбол ассоциацияларидан ҳам, терма жамоалардан ҳам. Айниқса Япониядан жиддий таклифлар бор.
Ўйлайманки, мен 1 январдан ишга қайтаман. Яхши дам олдим ва ишлашга тайёрман. Қаердами? Ҳозирча аниқ айта олмайман», — дея таъкидлаган эди Арсен Венгер.

Маълумот учун, «Бавария»нинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковач шу йилнинг апрель ойида Юпп Хайнкесс ўрнига жамоа бошқарувига келган, у билан 3 йиллик шартнома имзоланган эди. Немис мутахассисининг дебют баҳси Германия Суперкубоги учрашуви бўлган, унда мюнхенликлар «Франкфурт»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, соврин эгасига айланишган эди.

Ортда қолган вақт давомида Германия чемпиони Ковач қўл остида 11 ўйинда майдонга  тушиб, 7 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. Жамоа қарийб бир ойдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда. 25 сентябрь куни «Аугсбург» билан дуранг (1:1) қайд этган «Бавария» орадан уч кун ўтиб «Ҳерта» майдонидан мағлубият билан қайтган эди (0:2). Шундан сўнг  ЕЧЛдаги «Аякс» билан ўйин 1:1 ҳисоби билан якун топди, Бундеслигада  энг асосий рақиб «Боруссия М»га «Алянц Арена»да йирик ҳисобда имконият бой берилди – 0:3. Умуман, клуб сўнгги тўрт муваффақиятсиз ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказган эди.

«Бавария» Бундеслиганинг 7-туридан кейин 13 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби 17 очкога эга.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz