Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. «Нефтчи» ва «Насаф»да ишончли ғалаба, «Қўқон-1912» ютқазди

Pepsi Суперлига. «Нефтчи» ва «Насаф»да ишончли ғалаба, «Қўқон-1912» ютқазди

  19.10.2018 20:17
  0
  486
Pepsi Суперлига. «Нефтчи» ва «Насаф»да ишончли ғалаба, «Қўқон-1912» ютқазди

Бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди. Мухлис ва мутахассислар бежизга ушбу баҳсни олти очколи ўйин деб таърифлашмаганди. Вакилларимиз бугун ғалаба учун борларини бериб ўйнашлари талаб этиларди.

Буни яхши англаган футболчиларимиз ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши билан ҳужумга зўр беришди. 3-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди.

Суҳроб Бердиевнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Иқбол Маликжоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Айтганча, бугунги баҳс олдидан жамоамизда жиддий йўқотиш бор эди. Етакчи футболчимиз Қувондиқ Рўзиев машғулотларда олган жароҳати боис Жиззах шаҳрига келмади. Шунингдек марказий ҳимоячимиз Марко Милич ўйин бошланиш арафасида  ўзини ёмон ҳис қилаётганини билдирди.

Милич учрашув қайдномасида бор, бироқ майдонга тушиш сўроқ остида. Бош мураббийимиз ҳимоя марказига Комилов - Ҳолмуҳаммедов жуфтлигини қўйишга мажбур бўлди.

Ойбек Рустамов эса ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди. 20-дақиқада майдон эгалари Сидиқовни жарима майдончаси ичида йиқитишди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.

Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Сернас Дарвидас ҳисобни очди. Дарвидас ўнг қанотдан  жарима майдончамизга кириб дарвозамизни аниқ нишонга олди.

Гол ўтказиб юборгач, вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Лекин биринчи таймда ҳисобни тенглаштиришга бўлган ҳаракатларимиз самара бермади.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 59-дақиқада яхши ҳужум ташкил этдик. Рақиб жарима майдончаси ичида пала-партишлик юзага келди. Ҳакам футболчимизни қўл билан ўйнади деб топди.

Орадан бир дақиқа ўтиб яна дарвоза устуни мезбонларни голдан сақлаб қолди. Гожковичнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 64-дақиқада чиройли комбинация ташкил қилдик. Бердиевнинг зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.

70-дақиқада Рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқариб юборган эди. Бердиевнинг зарбаси дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди. 78-дақиқада мезбонларнинг ҳужуми самара келтириши мумкин эди. Сардор Азимов дарвозабонимиз билан бирга-бир чиққан эди.

Вазиятдан фойдалана олмади. Умуман олганда, Ўткир Юсупов бугун ҳам ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. У бир неча марта жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.

80-дақиқада қарши ҳужумга ўтиб кетдик. Бердиев жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакамлар бу вазиятда пенальти бўлмади деб топишди.

Қолган дақиқаларда ҳарчанд ўринмайлик ҳисобни ўзгартира олмадик. Натижада навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдик.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 26-ТУР

“СЎҒДИЁНА” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Равил Шояҳметов, Санжар Шоюсупов, Равшан Абдувоҳидов.

Назоратчи: Александр Попов.  

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Гол: Сернас  Дарвидас (22).

Сўғдиёна: 88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 9. Сардор Азимов, 10. Шохруз Норхонов (77. Изатилла Абдуллаев – 83), 33. Тоҳир Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39. Ойбек Нурматов – 63), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов, 94. Нуриддин Ҳасанов (99. Нурилло Тўхтасинов – 77).

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 14. Сирож Мелиев, 27. Саҳоб Рашидов, 28. Шохбоз Жўрабеков, 85. Руслан Мелзиддинов.

Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков (4. Баҳодир Акрамов – 46, 9. Носир Отақўзиев – 73), 55. Дарко Гожкович, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 65. Марко Милич, 78. Бехруз Садиллоев.

«Қўқон-1912» матбуот хизмати

Шунингдек, 26-тур доирасидаги яна икки учрашув ўз поёнига етди.

АГМК – “НАСАФ” 0:2 (0:1)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Ҳудойберганов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Бобир Абдихолиқов 31, - 0:1. Хуршидбек Мухторов 65, - 0:2.

АГМК: 12.Роман Абдулов, 6.Азамат Исроилов, 10.Шохназар Норбеков (14.Зоҳир Примов, 38), 11.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев (с), 15.Владимир Бубанья, 16.Милош Трифунович, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 70.Ойбек Қиличев (8.Музаффаржон Музаффаров, 69), 72.Алишер Саматов (2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 46).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (9.Амиржон Сафаров, 86), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (31.Сайдулло Раҳматов, 81), 20.Ислом Кенжабоев (38.Акмал Мозговой, 77), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов.

-----------------------------------------------------------------------------

“НЕФТЧИ” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1 (1:1)

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Александр Буров, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Неманья Йованович 23 пенальти, - 0:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 43, - 1:1. Муродбек Бобожонов 61, - 2:1. Исломбек Каримов 82, - 3:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Бобурбек Юлдашев 29 (дарвозабон)

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Жалил Кимсанов, Муродбек Бобожонов (Абдужамол Исроилов, 87), Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдураҳмон Абдулҳақов (Исломбек Каримов, 68), Игорь Таран (Достонбек Тошматов, 78), Бобурбек Юлдашев, Шодиёр Хожиматов, Шерзод Ҳакимов, Достонбек Турсунов.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Суҳроб Ярашев (Акмал Рустамов, 57), Алишер Саноев (Ҳумоюн Абдуалимов, 58), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Неманья Йованович, Салим Мустафоев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz