Қайднома

Қидирув

Де Арраскаета 36 соат ичида иккита ўйин ўтказди

Де Арраскаета 36 соат ичида иккита ўйин ўтказди

  19.10.2018 21:16
  0
  432
Де Арраскаета 36 соат ичида иккита ўйин ўтказди

Биринчи суратда Уругвай термаси ярим ҳимоячиси Жоржиан де Арраскаета 16 октябрь, сешанба куни ўтказилган ўртоқлик баҳсида япониялик рақиблари қуршовида юрибди.

Иккинчи суратда эса Бразилиянинг “Крузейро” клуби чоршанба куни бўлиб ўтган мамлакат кубоги финалидаги муваффақиятни нишонламоқда. Ҳал қилувчи баҳсда “Коринтианс” дарвозасига йўлланган ғалаба голига айнан Де Арраскаета муаллифлик қилди.

Албатта, Токио билан Сан-Паулудаги вақт фарқи 12 соатни ташкил этади. Шунга қарамай, Уругвай - Япония ўйини якунланиб, Бразилия кубоги финали бошлангунча орада 36 соат вақт ўтди. Шу муддат ичида Де Арраскаета тўғридан-тўғри рейс бўлмайдиган йўналиш орқали парвозни амалга ошириб, клуби ихтиёрига етиб борди ва муҳим учрашувга тайёргарлик кўришга ҳам улгурди. Энг асосийси, у ўз голи билан жамоасига ёрдам берди.

Алишер Никимбаевнинг “Телеграм”даги “Футболиум” канали


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz