Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: “Замонавий футболда Миллатлар лигасига ўрин йўқ”

Юрген Клопп: “Замонавий футболда Миллатлар лигасига ўрин йўқ”

  19.10.2018 22:00
  0
  461
Юрген Клопп: “Замонавий футболда Миллатлар лигасига ўрин йўқ”

Аввалроқ Миллатлар лигасини мантиқсиз турнир деб атаган “Ливерпуль” устози Юрген Клопп бу гапи билан нима демоқчи бўлганини тушунтирди.

- Сиз учун операга ҳар куни бориш маъқулми ёки икки ойда бир мартами? Менга йирик турнирлар ёқади, аммо баъзан ортга қадам ташлашга ҳам тўғри келади. Миллатлар лигаси – ажойиб ғоя, бироқ футбол учун эмас. Бундай мусобақага замонавий футболда ўрин йўқ. Ҳар икки кунда Энтони Жошуа иштирокидаги жангни кўришни хоҳламайсиз-ку, тўғрими? Бунинг иложи йўқ. Ҳар бир спорт турида, ҳаттоки, Америка футболида ҳам танаффус бор.

Кўпроқ турнирлар ўтказилиб, юлдузлар тез-тез совринлар учун курашишини барча хоҳлайди. Лекин баъзан футболчиларни ҳам ўйлаш керак, уларнинг чиройли ўйин кўрсатишга қодирлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Умуман, ҳозир айтганларимни ўзим билан суҳбатлашиш жараёнида айтсам ҳам бўларди. Чунки бу фикрларимнинг ҳеч кимга қизиғи йўқ, - деди Юрген Клопп Daily Mail нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz