Хабарингиз бор, бугун Суперлига-2018нинг "пастки" минтақасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур ўйинлардан сўнг регламентга асосан жамоалар бош мураббийлари ўз тассуротлари билан ўртоқлашишди.
АГМК – “Насаф”-0:2
Рўзиқул Бердиев: - Бугун биз анча тартибли ўйин намойиш этдик. АГМК жамоаси сўнгги вақтларда анча яхши ўйин намойиш этиб келаётган эди. Шу сабабдан биз бугун 2-рақам остида ҳаракат қилдик. Йигитлар ташаббусни рақибга берган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ўйнашди. Улар кўрсатмаларни яхши уддалашди ва якунда шунинг эвазига ғалаба қозондик, - деди тажрибали мутахассис.
Бахтиёр Ашурматов: - Бугун рақиб жамоа биздан барча жабҳада устун кўринди. Улар таркиб, тактика ва шижоат бобида биздан яхшироқ ҳаракат қилишди ва якунда ҳаққоний ғалабага эришишди. Қайд этилган мағлубиятдаги асосий айб – мураббийлар штаби зиммасида, дея оламан, - деди мутахассис.
“Нефтчи” – “Қизилқум”-3:1
Баҳром Ҳайдаров : - Бугун анча шаклланган жамоага қарши баҳс олиб бордик. “Қизилқум” жамоаси анча вақтдан буён асосий таркиб ўзагида катта ўзгаришлар қилмасдан яхши ўйин кўрсатиб келяпти. Шундай рақибга қарши ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилганимиздан мамнунман. Шогирдларим бугун анча дадил ўйнашди. Омад ҳам бизнинг тарафимизда бўлганини айта оламан. Мана иккинчи ўйиндирки, ўз майдонимизда 3 тадан гол киритишнинг уддасидан чиқяпмиз. Секин-аста ҳужумчиларимиз ҳам гол ура бошлашяпти. Бундан жуда ҳам хурсандман ва бугунги ғалабани фарғоналик асл футбол шинавандаларига бағишлаймиз, - деди мураббий.
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”-1:0
Нўъмон Ҳасанов: - Бугунги мағлубиятдан сўнг анча қийин вазиятга тушиб қолдик. Энди шу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетиш ҳақида яхшилаб бош қотиришимиз лозим. Ҳамиша мағлубиятда мураббий айбдор бўлган. Мен ҳам мағлубиятдаги айбни ўз зиммамга оламан. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин тўп дарвозага киришни истамаса ҳам қийин экан. Энди олдиндаги учрашувларда яхши натижалар қайд этиб, қийин вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз. Рақибни ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис.
Сергей Лушчан: - Ғалабага эришганимиздан жуда ҳам хурсандман. Ёмон ўйин ўтказмадик. Фақат кўплаб қулай имкониятларни голга айлантира олмаганимизни таъкидлай оламан. Бундай учрашувларда ўйин тақдирини маҳорат ҳал этади. Бугун нафақат бизда, рақибда ҳам етарлича вазиятлар юзага келди. Лекин бахтимизга рақибнинг зарбалари дарвоза тўсинига тегди. Биз эса битта вазиятдан унумли фойдаландик. Энди шундай яратилаётган қулай имкониятларни гол билан тугатиш бобида янада яхшироқ ишлашимиз талаб этилади, - деди мутахассис.
Манба: ПФЛ матбуот хизмати
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20