Қайднома

Қидирув

ФИФАнинг мувофиқлаштиришга бағишланган саммити бўлиб ўтди

ФИФАнинг мувофиқлаштиришга бағишланган саммити бўлиб ўтди

  20.10.2018 09:19
  0
  343

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан мувофиқлаштириш саммити ташкил этилди. Саммитда 130 дан ортиқ ФИФАга аъзо мамлакатлар вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов қатнашди.   Ушбу саммитни ўтказишдан асосий мақсад, ФИФАга аъзо мамлакатларнинг футбол ташкилотларида мувофиқлаштириш механизмини тўғри йўлга қўйиш, коррупция ва бошқа манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларни камайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.   Саммитни ФИФА Президенти Жанни Инфантино ўзининг кириш сўзи билан очиб берди. Президент мувофиқлаштириш ФИФАнинг бугунги кундаги энг устувор масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, сўнгги йилларда халқаро ҳамжамият орасида ФИФАнинг обрўсига путур етганини айтди. Бунга асосий сабаб қилиб, ФИФАда фаолият юритган инсонларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига бўйсунмаганлари натижаси эканлигини гапирди.    Инфантино сўзида давом этар экан, ФИФА ва унга аъзо ташкилотлар ахлоқ кодексига алоҳида эътибор қаратиши, буни барча бирдек амалга ошириши шартлигини таъкидлаб ўтди.     Саммитнинг энг асосий мақсади бу – ташкилотларда шаффофликни таъминлаш, футболга ажратилаётган маблағларни тўғри йўналтиришдир. Бунга эришиш учун аудит текширувларини ўз вақтида ўтказиш ҳамда ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг одоб-аҳлоқ кодексига амал қилаётганини мунтазам назорат қилиш зарурлиги таъкидланди.   Футболда фирибгарлик ва коррупцияни вақтида аниқлаб унга қарши курашиш ҳам энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.    Саммти якунида ФИФА Бош котиби Фатма Самура сўзга чиқиб, мувофиқлаштириш нафақат футболда балки, бизнесда ҳам энг зарур жиҳатлардан бири эканлигини таъкидлади. ФИФА ташкилотига ассоциацияларни назорат қилувчи орган деб эмас, балки аъзо ассоциацияларнинг фаолиятида учрайдиган хатар ва рискларни минималлаштиришдаги ҳамкор сифатида қаралса мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.    Шунингдек, саммитда жаҳоннинг уч карра энг яхши ўйинчиси Марко ван Бастен сўзга чиқди. У ўз нутқида VAR (video assistant referees) системасига тўхталиб ўтди. У йиғилиш иштирокчиларига Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати статистикасини мисол қилиб келтириб, VAR системаси ҳакамларга 93 фоиз тўғри қарор чиқаришларига ёрдам берганини алоҳида таъкидлади.
 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz