Қайднома

Қидирув

Бензема одам ўғирлашда айбланмоқда

Бензема одам ўғирлашда айбланмоқда

  20.10.2018 12:56
  0
  198
Бензема одам ўғирлашда айбланмоқда

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема яна бир можарога аралашиб қолди. Уни одам ўғирлашга ҳаракатларга шерикликда айблашмоқда. Франциялик футболчининг собиқ агенти Лео Де Соуза 8 октябрь куни судга шикоят киритиб, Карим Бензема ва унинг қариндошларини айблади. Айбловга кўра, Франция чемпионатининг 9-тури доирасида 7 октябрь куни бўлиб ўтган «ПСЖ»-«Лион» ўйинидан кейин одам ўғирлашга уриниш юз берган.
Агент ва футболчи ўртасидаги молиявий масалада келишмовчилик туфайли шундай муаммо юзага келган. Айни пайтда прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, уч йил аввал Бензема Франция терма жамоаси футболчиси Матьё Вальбуэнадан фирибгарлик орқали пул ундиришга уринганликда айбланганди. Кейинчалик Карим Кассация суди орқали бу ишда ютиб чиққанди.
Шунга қарамай Бензема Франция терма жамоасидан четлатилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz