Қайднома

Қидирув

«Леванте» сафарда «Реал»га иккита гол урди, мадридликларда навбатдаги мағлубият

«Леванте» сафарда «Реал»га иккита гол урди, мадридликларда навбатдаги мағлубият

  20.10.2018 19:15
  0
  379
«Леванте» сафарда «Реал»га иккита гол урди, мадридликларда навбатдаги мағлубият

Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Леванте» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилмаган тарзда бошланди. 6-дақиқада Рафаэль Варан ўз жарима майдони ёнида хатога йўл қўйди ва натижада дарвозабон билан бирга-бар вазиятга чиқиб кетган Моралес жамоасини олдинга олиб чиқди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Варан яна хатога йўл қўйди. Бу сафар ҳимоячи ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади. Дастлаб жарима зарбасини белгилаган ҳакам видеотакрорлардан сўнг 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Рохер Марти аниқ бажариб жамоасининг иккинчи голини урди.

Мадридликлар бунга тезда жавоб қайтаргандек эдилар, бироқ ҳакам яна бир бор VAR тизимига мурожаат қилиб голни бекор қилди. Шундан сўнг тўлиқ устунлик майдон эгаларига ўтди ва танаффусгача «Реал» футболчилари бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Бироқ дарвозабоннинг маҳорати ва ҳимоячиларнинг муваффақиятли ҳаракатлари туфайли бўлим сўнггига қадар бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди ва Лопетеги бир нечта ўзгаришларга қўл урди. «Реал» 72-дақиқага келиб ўз мақсадига эришди. Карим Бензема рақиб жарима майдони ичида тўпни Марселога ошириб берди, бразилиялик ҳимоячи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан сўнг икки томонда ҳам яна бир нечтадан имкониятлар юзага келди, бироқ бугун қаймоқранглиларга омад кулиб боқмади.

Шу тариқа, «Реал»нинг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди.

ЛА ЛИГА. 9-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ЛЕВАНТЕ 1:2 (0:2)

Голлар: 0:1 – 6 Моралес, 0:2 – 13, пенальти Марти, 1:2 – 72 Марсело.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола (Бэйл, 46), Рамос, Иско (Бензема, 60), Каземиро, Васкес, Модрич, Асенсио (Себальос, 60), Диас.

Леванте: Оласабаль, Постиго (Родригес, 75), Робер, Тоньо, Кабако, Моралес, Рочина (Дукуре, 67), Барди, Кампанья, Джейсон, Марти (Боатенг, 79).

Огоҳлантиришлар: Кабако (53), Жейсон (89), Марсело (90+3).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz