Қайднома

Қидирув

Умар Аблураҳмон жароҳат олди...

Умар Аблураҳмон жароҳат олди...

  22.10.2018 00:12
  0
  509
Умар Аблураҳмон жароҳат олди...

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ва БАА терма жамоаси етакчиси Умар Абдулраҳмон жароҳат олди. Маълумотларга қараганда у бир неча ой майдонга туша олмайди. Шундай экан унинг БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиши сўроқ остида.

Бу БАА терма жамоасининг биринчи муаммоси эмас. Айни пайтда кўпчилик жамоа бош мураббийи Альберто Заккеронининг истеъфога чиқишини истамоқда. Гап фақат ўртоқлик учрашувларидаги натижаларда эмас, балки жамоанинг ўйин услуби ва коллективдаги ички мухит ҳам яхши эмас.

Шунингдек, БАА ҳукумати бир қатор легионерларга фуқаролик бериш ҳақида ўйламоқда. Хусусан, аргентиналик Себастьян Тальябу ва бразилиялик Фабио да Лималар ҳақида гапиришмоқда. Шу орқали терма жамоанинг ҳужумдаги муаммоси ҳал қилиниши мумкин.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, айнан шу Лима Ўзбекистоннинг қалбаки паспорти билан БАА чемпионатида иштирок этган. Аммо унга ҳеч қандай чора кўрилмаган, деб хабар бермоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz