Қайднома

Қидирув

Мбаппе «ПСЖ» мухлислари ёқимтойи

Мбаппе «ПСЖ» мухлислари ёқимтойи

  22.10.2018 02:15
  0
  378
Мбаппе «ПСЖ» мухлислари ёқимтойи

Жамоатчилик фикрини ўрганишга ихтисослаштирилган Франциянинг Odoxa компанияси RTL буюртмасига мувофиқ, французлар орасида ижтимоий сўров ўтказди.

Odoxa компанияси «ПСЖ» клуби Францияда қанчалик машҳур эканлигини тадқиқ қилди. Унга кўра, сўровда қатнашганларнииг 43 фоизи жамоага яхши муносабатда эканликларини қайд этишди (сўнгги 2 йил ичида бу кўрсаткич 9 фоизга ошди). Футбол мухлисларининг 62 фоизи «ПСЖ» жамоасига ижобий тарзда ёндошишларини баён этишди ( 2 йил ичида мазкур кўрсаткич 13 фоизга ошди).

Килиан Мбаппе эса «ПСЖ» клубининг энг ёқимтой футболчиси деб тан олинди. Унга сўровда иштирок этганларнинг 61 фоизи овоз берди. Кейинги ўринларда эса Неймар (9 фоиз) ва Эдинсон Кавани (7 фоиз) кетишмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг февраль ойида бразилиялик ҳужумчи Неймар ушбу рейтингни бошқарган, ўшанда у 28, Мбаппе эса 23 фоиз овоз тўплашганди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz