Қайднома

Қидирув

Халқаро танаффус вақтида... (фотогалерея)

Халқаро танаффус вақтида... (фотогалерея)

  22.10.2018 00:15
  0
  739
Халқаро танаффус вақтида... (фотогалерея)

Миллий жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари сабабли юзага келадиган танаффус вақтида кўплаб ишқибозлар футболда тўхталиш қилиб, сергакликни йўқотишади. Ваҳоланки, айнан шу даврда миллионлар ўйинида кўплаб қизиқарли воқеалар кузатилади.

Жумладан, октябрь ойи ўрталарида ҳам диққатга молик ҳодисалар гувоҳига айландик ва улардан 10тасини саралаб, фотожамланма тарзида азиз ўқувчилар билан баҳам кўришга қарор қилдик.

1. ХАМЕСНИНГ ҒАРОЙИБ ГОЛИ

«Бавария» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес АҚШ термаси дарвозасини ажабтовур тарзда ишғол қилди, Колумбия жамоаси эса якунда 4:2 ҳисобида зафар қучди.

2. УСЭЙН БОЛТНИНГ ДАСТЛАБКИ ГОЛЛАРИ

Австралиянинг «Сентрал Кост Мэринерс» клубида кўрикда бўлиб турган ямайкалик спринтер профессионал футболдаги илк голларини урди.

3. АНГЛИЯЛИКЛАР ИЛК БОР ТРИБУНАЛАРИ БЎШ СТАДИОНДА ЎЙИН ЎТКАЗИШДИ

Хорватиялик мухлисларнинг тартибсизликларидан сўнг шундай жазо қўлланди. Аммо Риекага ташриф буюрган англиялик ишқибозлар ўйинни стадионга туташ тепаликдан туриб кузатишди.

4. КОНДОГБИЯ ФРАНЦИЯ ЭМАС, МАР ТЕРМАСИДА ЎЙНАЙДИ

ФИФА Франция миллий жамоаси сафида ўртоқлик учрашувида ўйнаган Жоффри Кондогбиянинг Марказий Африка Республикаси термасида тўп суришига рухсат берди.

5. САЛОҲ БУРЧАК ЗАРБАСИДАН ГОЛ УРДИ

Мисрликлар Эсватини Қироллиги термасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Муҳаммад Салоҳ эса камёб голлардан бирига муаллифлик қилди.

6. 18 ЁШЛИ ФУТБОЛЧИДАН ЧИРОЙЛИ ГОЛ

Лондоннинг «Арсенал»ига тегишли бўлган, айни пайт Германиянинг «Хоффенхайм» клубида ўйнаётган англиялик Рис Нелсон Андорра U-21 термаси дарвозасини товони ёрдамида ишғол қилди.

7. ТОП-ЛИГАДАГИ СЕРМАҲСУЛЛИК ТЕРМАДА ДАВОМ ЭТТИРИЛДИ

Ўз чемпионатида тўпурарлик қилаётган Пако Алькасер, Андре Силва ҳамда Кшиштоф Пьонтек термадаги ўйинларда ҳам майдонни голсиз тарк этишмади.

8. ЎЗГАРМАС АРНАУТОВИЧ

Миллатлар лигаси доирасида Шимолий Ирландия дарвозасини ишғол қилган австриялик Марко Арнаутович муваффақиятни ўзгача тарзда нишонлади: сардорлик боғичини ечиб, уни ҳавода ҳилпиратди.

9. ГЕРМАНИЯ УЧУН ДАҲШАТЛИ ТУН

Голландларга 0:3 ҳисобида ютқазган германиялик футболчилар жамоа тарихида илк марта қаторасига учта расмий учрашувда гол уролмадилар. «Бундестим» бош мураббийлигида 168-учрашувини ўтказган Лёв эса рекорд ўрнатди.

10. ПОЙАБЗАЛИ ИПИНИ БОҒЛАГАНИ УЧУН...

Киевнинг «Арсенал» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 37 дақиқасида ярим ҳимоячи Аҳмед Алибеков атайин вақтни чўзиш мақсадида бутсаларининг ипини боғлагани учун ҳакам томонидан четлатилди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz