Қайднома

Қидирув

«Ньюкасл» «МЮ», «Портсмут» ва «Болтон»нинг натижасини такрорлади

«Ньюкасл» «МЮ», «Портсмут» ва «Болтон»нинг натижасини такрорлади

  22.10.2018 08:46
  0
  427
«Ньюкасл» «МЮ», «Портсмут» ва «Болтон»нинг натижасини такрорлади

Англиянинг «Ньюкасл» клуби мамлакат чемпионати 9-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши баҳсда ютқазиб қўйди (0:1). «Ҳаккалар» мавсум стартидаги кетма-кет бешта уй ўйинини бой беришди ва бу борада АПЛ антирекордини такрорлашди.

Бундай ҳолат аввалроқ «Манчестер Юнайтед» (1930/31 мавсумда), «Портсмут» (2009/10) ва «Болтон» (2011/12) клублари билан юзага келган. Шу билан бир қаторда уч клуб ҳам мавсум якунида қуйи дивизионга равона бўлишган.

Айни дамда «Ньюкасл» 2 очко билан АПЛ турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz