Қайднома

Қидирув

«МЮ» Марсьялга янги шартнома таклиф қилади

«МЮ» Марсьялга янги шартнома таклиф қилади

  22.10.2018 10:14
  0
  426
«МЮ» Марсьялга янги шартнома таклиф қилади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти яқин кунлар ичида ҳужумчи Антони Марсьялга шартномани узайтириш борасида янги таклиф билан чиқади.

22 ёшли футболчи клубнинг аввалги барча таклифларини рад этганди, сабаби мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида жамоасини ўзгартирмоқчи эди.

Французнинг «МЮ» билан амалдаги битими 2020 йилгача мўлжалланган. Клуб уни яна бир мавсумга узайтириш ҳуқиқидан фойдаланиши мумкин. Бироқ «Юнайтед» ҳужумчи билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Премьер-лиганинг сўнгги икки учрашувида Антони учта гол киритди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz