Қайднома

Қидирув

«Локомотив» - «Навбаҳор»: учрашув превьюси

«Локомотив» - «Навбаҳор»: учрашув превьюси

  22.10.2018 10:39
  0
  368
«Локомотив» - «Навбаҳор»: учрашув превьюси

Эртага Суперлигамизда 27-тур учрашувларига старт берилади. Айнан эртага жамоамиз пойтахтда «Локомотив» меҳмони бўлади.

Турнинг қизиқарли учрашувларидан саналган мазкур баҳсга бўлган қизиқиш албатта юқори даражада. «Локо»га навбатдаги ғалаба чемпионлик учун катта қадам ташлашига сабабчи бўлса, «Навбаҳор»нинг ғалабаси чемпионлик учун кураш имконини сақлаб қолади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар 28 бор бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 8 бор ғалаба қозонган. Рақибнинг ҳисобидаги ютуқлари сони 15 тани ташкил этмоқда. Беш ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 50:39, «Локомотив» фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Локо” 50, “Навбаҳор” 29 очкони қўлга киритган.

«Навбаҳор»нинг «Локомотив» устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:2 ҳисобини ташкил этган (2007 йил) бўлса, «темирйўлчилар»нинг жамоамиз дарвозасига урган энг кўп голи бештани (5:0, 2016 йил) ташкил қилади.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 11тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда “лочинлар” Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги 7 йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 - «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:1

2017 - «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0

2016 - «Локомотив» - «Навбаҳор» 5:0

2015 - «Локомотив» - «Навбаҳор» 5:1

2014 - «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0

«Навбаҳор» мухлислар клуби


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz